АсосийJamiyat

Фарғонада умумий қиймати 200 млн. сўмдан ортиқ бўлган 20 минг 697 қути қалбаки сигареталар сотуви олди олинди (видео)

'Фарғонада умумий қиймати 200 млн. сўмдан ортиқ бўлган 20 минг 697 қути қалбаки сигареталар сотуви олди олинди (видео)'ning rasmi

Фарғона водийси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан умумий қиймати 200 миллион сўмдан ортиқ бўлган 20 минг 697 қути қалбаки сигареталар сотуви олди олинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси darakchi.uz'га маълум қилди.



Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 2та автомобиль қўлга олингди, шунингдек, автотранспорт воситаси эгаларидан бирининг хонадони тинтув қилинди. Текширувлар натижасида автомашиналар ва хонадондан Ўзбекистон акциз маркалари ва рақамли маркировкалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари аниқланди.

Бу борада тегишли чора-тадбирлар кўриляпти, гумонланувчилар қўлга олиниб, маҳсулотлар мусодара қилинмоқда. Бироқ, шунга қарамай Фарғона вилоятида ноқонуний сигареталар бозори ўсишда давом этяпти. Ноқонуний сигареталар бозорини ўрганиш натижасида Фарғона водийсида назорат сустлигини яққол ойдинлашди – кўрилган барча чора-тадбирларга қарамай, бу ерда ноқонуний тамаки савдоси 20,4 фоизга ошган.

Нега? Наҳотики, шунча уринишлар беҳуда бўлса? 
Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, Фарғона водийсида ноқонуний тамаки маҳсулотларини омма олдида йўқ қилиш тадбирлари ва рейдларни кўпайтириш зарур.

    Бошқа янгиликлар