1

Божхоначилар “Исузу” юкхонадаги кетмон дасталари ортидан 5 турдаги 77 272 дона пиротехника воситалари аниқлашди

ЖИНОЯТ 10.10.2022, 19:16
Божхоначилар “Исузу” юкхонадаги кетмон дасталари ортидан 5 турдаги 77 272 дона пиротехника воситалари  аниқлашди

"Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси тезкор тузилмалари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги “Исузу” юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди. 

Натижада, юкхонадаги кетмон дасталари ортига яширилган қоғоз қутиларда  5 турдаги 77 272 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди. 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, хорижда ишлаб чиқарилган, аммо, сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган мазкур салют ва петардаларнинг жами қиймати 433 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Рақамларга кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи турли идоралар билан ҳамкорликда аниқланган 27 та қонунбузилиш ҳолатларида қиймати 652  млн. 80 минг сўмлик 109 минг 168 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишининг ўз вақтида олди олинди.

Бундан ташқари юқоридаги ҳолатда юкхонада муқаддам ноқонуний равишда олиб кирилган 28 640 дона лекопластир ва термометрлар,  41 488 дона шахсий гигиена ва парфюмерия воситалари ҳам борлиги аниқланди. 

Шундай қилиб мазкур ҳолатда тўхтатиб қолинган товарларнинг умумий қиймати салкам 696 млн. сўмни ташкил қилмоқда. 
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1