АсосийDunyo

Украина хавфсизлик хизмати Медведевни қидирувга берди

'Украина хавфсизлик хизмати Медведевни қидирувга берди'ning rasmi

Украина Хавфсизлик хизмати Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ва Россия ТИВ расмий вакили Мария Захаровага қидирув эълон қилди. Бу Украина Ички ишлар вазирлиги маълумотлар базасидаги материалларда маълум бўлди, дея ёзмоқда хориж ОАВ.

Қайд этилишича, Медведевнинг "йўқолиб қолиш" санаси 1 мартга тўғри келади.

Маълум бўлишича, у Украина Жиноят кодексининг 110-моддаси: "Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва дахлсизлигига тажовуз қилиш" билан айбланмоқда.

Худди шундай маълумотлар Мария Захарова ҳақида ҳам эълон қилингани айтилади. Шу билан бирга, унинг "йўқолган санаси" бошқача - 14 март.

Бундан ташқари, Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игор Конашенков ҳам "яширинувчилар" қаторига киритилган.

Маълумотларнинг охирги янгиланиш санаси - 2022 йил 10 октябрь.

    Бошқа янгиликлар