АсосийJamiyat

Тошкентда даҳшатли ЙТҲни келтириб чиқарган BМW ҳайдовчиси воқеа қандай бўлганини гапириб берди (видео)

'Тошкентда даҳшатли ЙТҲни келтириб чиқарган BМW ҳайдовчиси воқеа қандай бўлганини гапириб берди (видео)'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, 9 октябрь куни соат 20:30 ларда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида 4 та машина иштирокида аянчли автоҳалокат содир бўлган эди. Камерага тушиб қолган тасвирларга кўра, ЙТҲга BMW русумли автомашина ҳайдовчиси сабабчи бўлиб, бошқарувни йўқотиши натижасида қарама-қарши йўлга ўтиб кетган ва яна 3 та машинага бориб урилган. Ҳодиса оқибатида "Nexia-3"да бўлган икки нафар одам воқеа жойида вафот этган. 

Айни пайтда маълум қилинишича, BMW ҳайдовчиси қамоққа олинган. Айбдор ҳодиса қандай бўлганини гапириб берди ва марҳумларнинг яқинларидан узр сўради. 

"Мен ўз йўлимда келаётган эдим, олдимдаги "Gentra" ўрта йўлга ўтди, бироздан кейин яна мани йўлимга қайтди. Унга урилмаслик учун тормозни босдим, қолганини эслай олмайман. Энди шу аҳволда буёғига қандай яшайман, мен одамларни шундай қиламан деб йўлга чиқмаган эдим, марҳумларнинг оила аъзоларидан узр сўрайман", - дейди BMW ҳайдовчиси. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар