Қашқадарё вилоятида фуқаролар томонидан қалбаки пул муомалага киритлгани аниқланди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, 2022 йил 7 октябрь куни Шаҳрисабз тумани, Шаматон маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган А.Ж. ва 1999 йилда туғилган Р.М. фуқаро М.Н.нинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган “Cobalt” русумли транспорт воситасини 13.400 АҚШ долларига сотиб олишга келишади.
Икки шерик ўзларида аввалдан сақлаб келган қалбаки бир хил LB 61958088G серия ва рақамларга эга бўлган 134 дона 100 купюрадаги жами 13.400 АҚШ долларини фуқаро М.Н.га “Cobalt” русумли транспорт воситасини пули сифатида тақдим қилган.
2022 йил 10 октябрь куни Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан А.Ж. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.