2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси ва унинг туман, шаҳар филиаллари томонидан 26 735 та, шундан 24 216 та жисмоний шахсларга тегишли ва 2 519 та юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкалари ва кўчмас мулкларига кадастр паспорти тайёрлаб берилди
Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармасининг Ахборот хизмати раҳбари Номоз Чориев маълум қилди.
Шунингдек, вилоятда 34 727 та ер участкалари ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ҳамда тузилган битимлар ва 1 957 та Қурилиши якунланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги далолатномалар давлат рўйхатидан ўтказилган.
Бундан ташқари, вилоятда тадбиркорлик мақсадлари учун 3 547 та (91,76) ер участкалари очиқ электрон онлайн аусион савдоларига қўйилган.
Маълумот учун, қишлоқ хўжалик мақсадларида деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун онлайн электрон танлов орқали 17 074 та ер майдонлари ауцион савдоларига юборилган.
11.10.2022 12:18
Қашқадарёда 9 ой ичида қарийб 27 мингга яқин мурожаатчи кадастр ҳужжатига эга бўлди






