Экология қўмитаси раисининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилди
Президент Администрациясида бўлиб ўтган йиғилишда Экология давлат қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Умарбек Ҳалилов ва ўринбосари Исломбек Боқижонов лавозимидан озод этилди.
Мазкур қарорга Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларни обод қилиш ва "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида келинган.
Умарбек Халилов ушбу лавозимда 2022 йилнинг январидан бери ишлаб келаётганди, у биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш, ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни олиш квоталарини бериш ва бошқа соҳалар учун жавобгар бўлган. Исломбек Боқижонов эса 2020 йилнинг апрелидан бери мазкур лавозимда фаолият юритган ва маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини ҳам назорат қилган.
11.10.2022 14:11
Экология қўмитаси раисининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилди






