Россияда ўқиётган талабаларнинг президентга йўллаб олинган видеохабари бугун ижтимоий тармоқлар бўйлаб кенг тарқалди.
Курск вилоятида ўқиётган ўзбекистонлик талабалар видео давомида Украинага чегарадош ҳудудларда тоборо хавф ортиб бораётгани, таълим муассасасидан 30 км узоқликда Атом электро станцияси жойлашгани ва бу хавф Украина - Россия уруши сабаб янада ортаётганини маълум қилишган.
Ўзбекистон ТИВ талабаларни ташвишлантираётган мазкур таҳликали вазиятда баёнот билан чиқди.
Вазирлик расмий вакилига кўра, Ўзбекистон Элчихонаси дипломатлари вазиятни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Курск вилоятига жўнаб кетган.
"Натижалар тўғрисида қўшимча хабар берамиз", — дейилади хабарда






