Кинематография агентлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, севимли актрисамиз "Осмондаги болалар-3” бадиий фильмида шифокор Ойпопук роли ижрочиси Дилноза Кубаева фильм хақида фикрларини билдирди:
Зулфиқор Мусоқовда ишлашни жуда хоҳлар эдим ва оқ халатли шифокор ролини ижро этишни истардим, мана бирин-кетин орзуларим ушаляпти.
“Осмондаги болалар-3” фильмида Ойпопук ролини, шифокор ва бироз дарди бор аёл образини ижро этяпман.
“Осмондаги болалар” фильмининг биринчи ва иккинчи қисмлари жуда ҳам яхши чиққан эди. Фильмнинг учинчи қисми ҳам худди шундай муваффақиятли чиқармикан? Фильмга баҳо берадиган ҳурматли томошабинларимиздир, лекин мен ижобий ёндашув ва қарашларимдан келиб чиқадиган бўлсам, ишонаманки, фильмнинг учинчи қисми ҳам, албатта, муваффақиятли чиқади! Чунки ниятларимиз чиройли, ҳаракатларимиз чиройли. Ижодий жамоамиз мукаммал, профессионал, барчамизнинг мақсадимиз олий. Фильм чиройли чиқсин, томошабинларга манзур бўлсин ва уларнинг қалбидан ўрин эгалласин!






