АсосийЖиноят

Солиқчи ва собиқ ҳоким ўринбосари пора билан ушланди

Самарқанд вилоятида коррупция билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди.

'Солиқчи ва собиқ ҳоким ўринбосари пора билан ушланди'ning rasmi

ДХХ ходимлари тезкор тадбирлар давомида солиқ тизими ва маҳаллий ҳокимиятда ишлаган мансабдорларни ноқонуний пул олган вақтида қўлга олди.

Самарқанд вилоятида коррупция билан боғлиқ икки ҳолат аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда солиқ тизими ва маҳаллий ҳокимиятда ишлаган мансабдор шахслар ноқонуний равишда пул олган вақтида ушланди.

Маълум қилинишича, Булунғур туманида фаолият юритувчи “Бухгалтерия маркази” давлат муассасаси ҳисобчиси фермер хўжалигига ҳисобланган 150 миллион сўмлик солиқ қарздорлигини камайтириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига у фермер хўжалиги раҳбаридан аввал 3 миллион сўм олган.

Кейинчалик ҳисобчи қўшимча 15 миллион сўм талаб қилиб, ушбу маблағни Булунғур тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари билан биргаликда олаётган вақтида ДХХ ҳамда ИЖҚКД ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Яна бир ҳолат Каттақўрғон туманида қайд этилди. 2025 йилда туман ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган шахс фуқарони туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 14 миллион сўм олгани аниқланган. Аммо у ўз ваъдасини бажармаган.

Тезкор тадбир давомида ҳозирда собиқ ҳоким ўринбосари бўлган мазкур шахс олган пул маблағининг бир қисми сифатида 1000 АҚШ долларини қайтариб бераётган вақтида фош этилган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жиззахда “каннабис” етиштирган шахс қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 04:39

    Жиззахда “каннабис” етиштирган шахс қўлга олинди

    Фуқаро “Оқтепа” МФЙда истиқомат қилган.

    'Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди'ning rasmi

    Жиноят 18.05.2026 05:10

    Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    '“Энергосавдо” юристконсультига нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жиноят 18.05.2026 02:54

    “Энергосавдо” юристконсультига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Ҳозирда юристконсультга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Жиззахда Жанубий Кореяга иш ваъда қилган фирибгар қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 16.05.2026 04:52

    Жиззахда Жанубий Кореяга иш ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

    Гумонланувчи ушбу хизмат эвазига жами 8 минг АҚШ доллари талаб қилган.

    'Тошкент вилоятида 5 килограммдан ортиқ опий билан икки шахс қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 16.05.2026 04:29

    Тошкент вилоятида 5 килограммдан ортиқ опий билан икки шахс қўлга олинди

    Тошкент вилоятида Бўка туманида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олинди.