АсосийJamiyat

Россия фуқаросининг "Афросиёб"да унутиб қолдирган сумкасидан қарийб ярим млн рубль чиқди

'Россия фуқаросининг "Афросиёб"да унутиб қолдирган сумкасидан қарийб ярим млн рубль чиқди'ning rasmi

Жорий йилнинг 8 октябрь куни “Тошкент-Қарши” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган "Афросиёб" поездида кетаётган Россия  фуқароси Самарқандда тушаётиб, сумкасини унутиб қолдирган. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар бермоқда.

Сумканинг ичида 2000 АҚШ доллари, 5180 Евро, 11500 Россия рубли, 1 дона ноутбук ва телефон аппарати шунингдек, шахсий буюмлари бўлган.

Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ходимлари томонидан зудлик билан олиб борилган суриштирувлар натижасида қўл сумкаси топилиб, буюмлари тўлиқ холатда ўз эгасига қайтарилди.

                                                                                            

    Бошқа янгиликлар