1

Шомуродовни "Рома"да ким олиб қолгани маълум бўлди

СПОРТ 12.10.2022, 22:14
Шомуродовни "Рома"да ким олиб қолгани маълум бўлди

Таниқли футбол агенти Қаҳҳор Мўминов мижози Элдор Шомуродовнинг нега Римда қолгани ҳақидаги саволга жавоб бериб ўтди.

— "Рома" ёзда Шомуродовни қўйиб юбормади, бироқ ҳамон майдонга туширмаяпти. Элдор жорий мавсум А Серияда атиги 2 та ўйинда ҳаракат қилди. У билан нима бўляпти?

 — Элдорга "Торино" ва "Болонья"дан жиддий қизиқиш бор эди. Шунингдек, Туркиянинг барча етакчи клублари ва Саудия жамоалари уни сотиб олмоқчи бўлди. Лекин "Рома" уни ўз сафида олиб қолишни истади. Моуриньо ва бош директор билан суҳбатлашдик. Жозе бизга матбуотни ўқимасликни маслаҳат берди.

— Нега?

Маълум бўлишича, Шомуродовни ҳеч ким Римдан ҳайдамаяпти ва қўйиб юбормоқчи ҳам эмас. Масалан, Осиёнинг молиявий бақувват клубларидан жуда катта таклиф тушса, балки ўйлаб кўришлари мумкинлигини таъкидлади".

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1