АсосийЖАМИЯТ

Аҳоли Тошкент шаҳридан энг кўп қайси ҳудудларга кўчиб кетгани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил январь-сентябрь ойларида Тошкент...

'Аҳоли Тошкент шаҳридан энг кўп қайси ҳудудларга кўчиб кетгани маълум бўлди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил январь-сентябрь ойларида Тошкент шаҳридан республиканинг бошқа ҳудудига доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 7 741 кишини ташкил этган.

Тошкент шаҳридан кўчиб кетиш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 676 кишига (9,6 фоизга) ошган.

Тошкент шаҳридан ҳудудларга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони:

— Тошкент вилояти – 5778 киши 

— Қашқадарё вилояти – 312 киши 

— Самарқанд вилояти – 224 киши 

— Бухоро вилояти – 195 киши 

—  Сурхондарё вилояти – 178 киши 

— Хоразм вилояти – 176 киши 

— Қорақалпоғистон Р. – 149 киши 

— Фарғона вилояти – 147 киши 

— Андижон вилояти – 132 киши 

—  Жиззах вилояти – 130 киши 

—Навоий вилояти – 128 киши 

—Сирдарё вилояти – 121 киши 

— Наманган вилояти – 71 киши

    Бошқа янгиликлар