АҚШ атом сувости кемалари Жанубий Кореяда доимий асосда жойлаштирилиши мумкин. Бу ҳақда Zamon.uz' сайти хабар бермоқда.
Унга кўра, бу КХДР навбатдаги ядро синовларини ўтказган тақдирда юз бериши мумкин. Ҳозирда Сеул ва Вашингтон Америка стратегик воситаларини жойлаштиришни муҳокама қилмоқда. Хусусан, авиаташувчи зарбдор гуруҳлар ва атом сувости кемалари ротация асосида Корея яримороли яқинидаги сувларга жойлаштирилиши мумкин.
“Қўшни давлатларда ядро қуроли пайдо бўлишини ёки улар томонидан қаршиликнинг олдини олиш мақсадида ядро қуролидан биргаликда фойдаланишнинг Жанубий Корея концепцияси варианти кўриб чиқилмоқда. Бу Америка тактик ядро қуролининг қайтадан жойлаштирилиши вариантидан фарқ қилади”, – деган хорижий нашр манбаларидан бири.
Жанубий Корея президенти бу хабарга муносабат билдириб, барча маълумотларни тўлиқ очиқлай олмаслигини айтган.
"Қайд этиш лозимки, бугун Шимолий Корея навбатдаги ракета синовларини ўтказди. У Сариқ денгиз томонга учирилган", — дейилади Zamon.uz' хабарида.