Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан оғир жиноятлар содир этган, халқаро қидирувдаги икки нафар жиноятчи экстрадиция қилинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бунда Ўзбекистон, Украина, Полша ва Туркия Миллий марказий бюролари ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари ҳамда Ўзбекистоннинг Полша Республикасидаги элчихонаси вакиллари бевосита ёрдам берди.
Қидирувдагилардан бири гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбланган бўлиб, узоқ вақт давомида чет элда яшириниб келган ва тезкор тадбирлар натижасида Украинада ҳибсга олинган.
Ўзбекистонда интернет платформасида жиноятчи томонидан яратилган молиявий пирамидага 2 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган, икки мингдан ортиқ фуқарони алдаган иккинчи йирик крипто фирибгар ҳам хорижий давлат ҳудудида аниқланди ва ҳибсга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан экстрадиция қилиш тўғрисидаги илтимоснома тасдиқлангандан сўнг, Интерпол ММБ ходимлари ҳамроҳлигида жиноятчилар муносиб жазо олиш учун Ўзбекистонга oлиб келинди.