АсосийJamiyat

Қашқадарёдан даволаниш учун Самарқандга юборилган чақалоқ йўқолгани айтилмоқда

'Қашқадарёдан даволаниш учун Самарқандга юборилган чақалоқ йўқолгани айтилмоқда'ning rasmi

Қашқадарёлик эр-хотин чақалоғини даволаниш учун Самарқанд вилоятидаги шифохонага олиб борилган ва у ерда боласи дом-дараксиз йўқолгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Она З.Ж. айни кунда фарзандининг на тирик ва на ўликлигини билмаслигини, Самарқанд шаҳар ички ишлар бўлими терговчиси ушбу ҳолат бўйича жиноят ишини ёпиб юборганлиги баён қилинган.

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат бўйича Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 124-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.  

Жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари натижасига кўра, ҳаракатдан тугатилган.

Ушбу қарор ва иш ҳужжатлари Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан ўрганилганида, барча ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилмасдан, барвақт қарор қабул қилинганлиги боис, 12.10.2022 йилда қарор бекор қилиниб, қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказиш учун шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБга юборилди.

Тергов устидан прокурор назорати ўрнатилган.

    Бошқа янгиликлар