АсосийDunyo

Украинани тарк этган 200 нафар ҳиндистонлик талаба таълимни Ўзбекистонда давом эттиради

'Украинани тарк этган 200 нафар ҳиндистонлик талаба таълимни Ўзбекистонда давом эттиради'ning rasmi

Ўзбекистон низодан олдин Украина тиббиёт ОТМларида ўқиган 200 нафар ҳиндистонлик талабани ўқишга қабул қилди. Бу ҳақда "Zamon.uz" Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасига таяниб маълум қилди.

Элчи Дилшод Ахатов Нью-Деҳлида бу бўйича маълумот берган. Талабалар суҳбат асосида ўқишга қабул қилинган. Уларнинг аксарияти Бухоро давлат тиббиёт университети ва Тошкент тиббиёт академияси талабасига айланган.

Ўзбекистон томони ҳиндистонликларга икки тиббиёт дастури бўйича таълим олишни таклиф қилган.

    Бошқа янгиликлар