АсосийJamiyat

Намангандаги 58-мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклади. Вазирлик ҳолатни назоратга олди (видео)

'Намангандаги 58-мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклади. Вазирлик ҳолатни назоратга олди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Намангандаги 58-мактабда география фани ўқитувчиси томонидан 6-синф ўқувчиси калтаклагани айтилаётган видео тарқалмоқда.

Ҳолатга Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.

“Ҳолат назоратга олиниб, айни дамда ҳудудий халқ таълими ва ички ишлар органлари томонидан ўрганилаётганини маълум қиламиз.

Ҳурматли блогерлардан ўқитувчини “ваҳший” деб аташдан аввал ҳолатнинг тагига етишни мақсадга мувофиқ деб санаймиз.

Ҳурматли устозларимиздан эса болани тарбиялашда бундай усулларга бормасдан ҳар қандай ҳолатда оғир ва вазминлик сақлашингизни сўраб қоламиз!” - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар