АсосийJamiyat

Ёмғир, кучли шамол ёхуд чанг-тўзонлар... Янги ҳафта ўзбекистонликларни қандай ҳаво кутаётгани маълум қилинди

'Ёмғир, кучли шамол ёхуд чанг-тўзонлар...   Янги ҳафта ўзбекистонликларни қандай ҳаво кутаётгани маълум қилинди'ning rasmi

"Ўзгидромет" 18-21 октябрга об-ҳаво башоратини элон қилди.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятила ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18 октябрда кечаси 3-8°, кундузи 13-18°, 19 октябрда кечаси 0-5° илиқгача, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 13-18°, 20 октябрда кечаси 2-7°, кундузи 17-22°, 21 октябрда кечаси 2-7°, кундузи 20-25° бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 18 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 19-21 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 18 октябрда кечаси 7-12°, кундузи 15-20°, 19-21 октябрда кечаси 3-8°, 19 октябрда 13-18°, 20-21 октябрда 20-25° илиқгача кўтарилади, Навоий вилоятининг шимолида 18 октябрда кечаси 3-8°, кундузи 13-18°, 19 октябрда кечаси 0-5°, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 13-18°, 20 октябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 17-22° бўлади. 21 октябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 20-25° бўлади.

ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 18 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 19 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20-21 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Ҳарорат 18 октябрда кечаси 5-10°, кундузи 15-20°, 19 октябрда кечаси 3-8°, кундузи 15-20°, 20-21 октябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 17-22° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 18 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 19 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20-21 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Ҳарорат 18 октябрда кечаси 9-14°, кундузи 20-25°, 19 октябрда кечаси 7-12°, кундузи 17-22°, 20 октябрда кечаси 5-10°, кундузи 20-25°, 21 октябрда кечаси 5-10°, кундузи 22-27°.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 18 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 19 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20-21 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Ҳарорат 18 октябрда кечаси 7-12°, кундузи 15-20°, 19-21 октябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 19-20 октябрда 15-20°, 21 октябрда 17-22° бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 18-19 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин), 20-21 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди.
Ҳарорат 18 октябрда кечаси 3-8°, кундузи 15-20°,19 октябрда кечаси 2° совуқгача-3° илиқгача, кундузи 3-8° илиқгача, 20 октябрда кечаси 0-5°, кундузи 5-10°, 21 октябрда кечаси 0-5°, кундузи 8-13° илиқ болади.

    Бошқа янгиликлар