АсосийJamiyat

Қашқадарё вилояти ҳокимининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди, яна бир ўринбосар ва туман ҳокимига ҳайфсан берилди

'Қашқадарё вилояти ҳокимининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди, яна бир ўринбосар ва туман ҳокимига ҳайфсан берилди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимовнинг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот котиби хабар қилди. 

Маълум қилинишича, ҳокимлик соатида бир нечта раҳбар ишдан олинган, яна бир нечтасига ҳайфсан берилган. Жумладан:

  • Вилоят ҳокими ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари  Рустам Юлдошев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди. Ўрнига Қобилов Анвар Эшпўлатович тайинланди

У Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Қашқадарё вилояти филиали раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

  • Вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Акбар Эшонқулов ҳам бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Азизов Муродулло Ғаниевич тайинланди. Муродулло Азизов тайинловга қадар "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти тижорат департаменти бошлиғи ўринбосари - маркетинг бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
  • Фуқаролар мурожаатлари билан ишлашдаги камчиликлари учун Чироқчи тумани ҳокимига “ҳайфсан” жазоси эълон қилинди;
  • Туризм соҳасидаги камчиликлари учун вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарига “ҳайфсан” жазоси эълон қилинди.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар