АсосийJamiyat

Қашқадарёда ИИБ ходими ЙТҲ содир этди. Ҳодиса тафсилотлари маълум қилинди

'Қашқадарёда ИИБ ходими ЙТҲ содир этди. Ҳодиса тафсилотлари маълум қилинди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятида 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, кеча, 16 октябрь куни соат тахминан 21:15 ларда ҳайдовчи Р.Ў. бошқарувида бўлган “Дамас” русумли автотранспорт воситасини А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау” автомобиль йўли “Ғузор-Қарши” йўналишининг 9 км.га келиб, орқага қайрилиб олиш белгиланмаган жойдан автомобили билан тўсатдан орқага қайрилган.

Шу пайт Ғузор тумани ИИБ ходими Х.Б. бошқарувида бўлган "Нексия-3" русумли автомобили билан ҳаракатланиб келиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган "Дамас" русумли автомобилни орқа томонидан уриб юборган. Таъкидланишича, ИИБ ходими хизматдан ташқари, ҳушёр ҳолатда бўлган.                                                               

Натижада “Дамас” русумли автомобиль ҳайдовчиси Р.Ў. бошқарувни йўқотиб йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, ўзини йўналишидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Ё.Қ. бошқарувида бўлган “Нексия-1” русумли автомобиль билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида “Дамас” русумли автомобиль салонида йўловчи сифатида кетаётган Ғузор тумани “Авғонбоғ” МФЙда яшовчи фуқаро Т.С. шифохонага олиб борилиб, стоционар тиббий кўрикдан ўтказилган.  

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар