Бироз аввал Президент Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишгани ҳақида хабар берган эдик.
Тақдимотда маълум бўлишича, Зангиота, Чиноз, Оҳангарон, Ангрен, Паркент ва Бўстонлиқ туманларини боғлайдиган Тошкент вилоятининг «олтин ҳалқаси» ташкил этилиши белгиланди.
Бу бўйича алоҳида бош режа ишлаб чиқилиб, Паркентдаги туризм ҳудудига олиб борувчи йўллар яхшиланиши, электр энергияси, ичимлик суви тармоқлари қуввати оширилиши режалаштирилган. Қаровсиз адирликларга сув чиқарилиб, соя-салқин масканлар кўпайтирилади. Умуман айтганда, инфратузилма давлат томонидан барпо этилиб, туризм учун истиқболли ҳудудлар аукционга қўйилади.
Давлат раҳбари бу ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий лойиҳа эканини таъкидлаб, инфратузилмани қуриш ишларини тизимли олиб бориш учун бошқарув компанияси тузиш таклифини билдирди.
17.10.2022 17:52