АсосийJamiyat

Ўтган 9 ой давомида мактабгача таълим тизимида қарийб 27 млрд. сўмлик молиявий хато ва камчилик молиявий қонунбузилиши аниқланган

'Ўтган 9 ой давомида мактабгача таълим тизимида қарийб 27 млрд. сўмлик молиявий хато ва камчилик молиявий қонунбузилиши аниқланган'ning rasmi

Бугун  АОКАда Халқ таълими ва Мактабгача таълим вазирликлари мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тизимлардаги ички аудит хизмати фаолияти таҳлили тўғрисида маълумот берилди.

 Мактабгача таълим тизимида 4 млрд.дан ошиқроқ маблағ пластик карточка орқали ортиқча тўловларга, яна шунча пул озиқ-овқат маҳсулотлари учун, салкам 9 млрд сўм асоссиз иш хақи ва қўшиб ёзилган бола сони, 4 млрд 405 млн сўм манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқарган ҳоладаги харидларга, қарийб 2 млрд сўм асоссиз коммунал тўловларига ва 2 млрд 124 минг сўм ташкилотлар ва бюджет ҳисобига қўшимча ҳисобланган маблағларга йўналтирилган.

Юқорида кўрсатилган ўрганиш ишлари натижасида расмийлаштирилган 272 та ҳужжат қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилган.

Халқ таълими тизимида 619 та назорат тадбирида 64,8 млрд. сўмлик молиявий қонун бузилиш (шундан, 12,1 млрд. сўмлик ўзлаштириш) ҳолатлари аниқланди. 

 Аниқланган ҳолатлар бўйича ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўриш мақсадида таркибида жиноят аломатлари бўлган ўрганиш материаллари ваколатли органларга тақдим этилди.

Бундан ташқари, фуқаролар иштирокида назорат тадбирлари ўтказилиши йўлга қўйилган бўлиб, вазирлик томонидан жорий йил 1-10 октябр кунлари фуқаролар иштирокидаги аудит тизимида назорат объектларини танлаш жараёни ўтказилди.

Натижаларга кўра, Давлат аудит (www.davlatauditi.uz) тизимида 107 нафар фуқаро томонидан 53 та назорат объектлари учун овоз берилиб, шундан энг кўп маротаба танланган 3 та объектда жорий йил ноябрь ойида ўрганиш ўтказилиши режалаштирилди.

    Бошқа янгиликлар