Германия ресторан ва меҳмонхоналари энергетика инқирозидан азият чекмоқда. Улар харажатларни камайтириш мақсадида электр токи ва иситиш учун қўшимча ҳақ олишни бошлади. Бу ҳақда манбаларга таяниб "Zamon.uz" сайти маълум қилди.
Хабар қилинишича, меҳмонхоналар нархига кунига 3 евродан 9 еврогача қўшимча тўлов қўшилади.
Шу билан бирга меҳмонхоналар кейинчалик тўлов ҳажмини ошириш ҳуқуқини сақлаб қолади.
"Ресторанларда эса ҳар бир меҳмондан ўртача 1,5 евро олиб қолинмоқда", — дейилади хабарда.