“Олтин тўп-2022”: йилнинг энг, энг, энглари тақдирланди...

СПОРТ 18.10.2022, 08:22
“Олтин тўп-2022”: йилнинг энг, энг, энглари тақдирланди...

2021-22 йилги мавсум якунларига кўра топширилиши режалаштирилган “Олтин тўп” мукофотини топшириш маросими ўз ниҳоясига етди. “Франcе Фоотбалл” нашри томонидан ташкил этилган ушбу маросимда қуйидаги номинациялар бўйича совриндорлар тақдирланди:

— Йилнинг энг яхши футболчиси учун “Олтин тўп” соврини;
— Йилнинг энг яхши дарвозабони учун “Лев Яшин” соврини;
— Йилнинг энг яхши ёш футболчиси учун “Копа Тропҳй” соврини;
— Йилнинг энг яхши аёл футболчиси учун “Олтин тўп”;
Реклама Нативе Нетwорк УЗ
— Йилнинг энг сермаҳсул ва яхши тўпурари учун “Герд Мюллер” соврини;
— Ижтимоий хизматлари ва хайрия ишлари учун “Сократес” соврини;
— Йилнинг энг яхши жамоаси соврини.

Натижаларга кўра, “Голден бой” соврини “Барселона”нинг ёш иқтидори — Гавига топширилди. Бу йўлда у Педри, Беллингем, Камавинга ҳамда Мусиала сингари номзодларни ортда қолдирди.

“Лев Яшин” соврини эса Мадриднинг “Реал” клуби сафида Европа Чемпионлар Лигаси ҳамда Ла Лигада ғолиб чиққан Тибо Куртуага топширилди.

Асосий совринни ҳеч шубҳасиз, “Реал” сафида фантастик мавсум ўтказган Карим Бензема қўлга киритди. Бу унинг фаолиятидаги энг йирик индивидуал соврин ҳисобланади.

Шунингдек, энг яхши аёл футболчи учун “Олтин тўп” “Барса” аъзоси Алекция Путелясга, “Сократес” соврини “Бавария” аъзоси Садио Манега, “Герд Мюллер” соврини эса “Барса” ҳужумчиси Роберт Левандовскига насиб этди.

Йилнинг энг яхши жамоаси деб эса — “Манчестер Сити” эълон қилинди. Амалдаги ЙЧЛ ҳамда Ла Лига ғолиби бўлган “Реал” эса бу рўйхатда 3-ўринни эгаллади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1