АсосийJamiyat

Навоийда кўз жарроҳлиги учун ҳокимият томонидан берилган пулларни ўзлаштирган фирибгар қўлга тушди

'Навоийда кўз жарроҳлиги учун ҳокимият томонидан берилган пулларни ўзлаштирган фирибгар қўлга тушди'ning rasmi

Навоий вилояти Навоий шаҳрида яшовчи 2001 й.т., фуқаро Қ.Э. ариза билан мурожаат қилиб, унинг ногирон акаси учун вилоят ҳокимияти томонидан банк картасига берилган 22.000.000 сўм миқдордаги пуллар номаълум шахс томонидан ечиб олинганлиги ва уларни қайтаришда ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи 1993 й.т., Б.Р. содир этганлиги аниқланган.

Б.Р. ушбу жиноятни фуқаро Қ.Э.га телеграм мессенжери орқали алоқага чиқиб, эҳсон тариқасида пул ўтказиб беришини билдириб банк картаси маълумотларини қўлга киритган ва банк картасидаги пулларни ўзлаштирган.

Б.Р.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар