АсосийJamiyat

Новосибирск-Андижон-Новосибирск рейси техник сабабларга кўра кечиктирилди

'Новосибирск-Андижон-Новосибирск рейси техник сабабларга кўра кечиктирилди'ning rasmi

“IrAero” авиакомпаниясининг Новосибирск — Андижон — Новосибирск йўналишидаги парвози техник носозлик туфайли кечиктирилди. Ҳозирда самолётга Новосибирск аэропортида техник хизмат кўрсатилмоқда. Парвоз Новосибирск вақти билан, соат 15:00 да учиши режалаштирилган.

“Андижон” аэропорти парвозлар жадвали ўзгарганлиги ортидан рейсни қабул қила олмаслиги сабабли, ИАЕ7771 рейси Фарғона аэропортига маҳаллий вақт билан соат 17:50 да етиб келади.

Фарғона аеропортидан қайтиш рейси 18 октябрь куни соат 18:45 га белгиланган. Новосибирскка етиб келиш эса 21:15 да режалаштирилган.

ИАЕ7772 рейси йўловчиларига Андижон аэропортига маҳаллий вақт билан соат 13:00 да етиб келишади.

Шу муносабат билан, Новосибирскга ИАЕ7772 рейси билан учаётган йўловчилар учун Андижон аэропортидан Фарғона аеропортига трансфер ташкил қилинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар