Тошкентда 18 ёшли қизни бўғиб ўлдирган йигит 12 йилга қамалди (видео)

ЖИНОЯТ 18.10.2022, 13:41
Теглар: Видео, Суд, Қатортол
Тошкентда 18 ёшли қизни бўғиб ўлдирган йигит 12 йилга қамалди (видео)

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судининг очиқ суд мажлисида қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганликда айбланган, 1999 йилда туғилган жиноятчи оид суд иши кўриб чиқилди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. 

Маълум қилинишича, қотиллик воқеа юз берган кўп қаватли уйларга ўрнатилган кузатув камералар сабаб қисқа муддатда очилган. 2022 йилнинг 26 май кунидан 27 май кунига ўтар кечаси тунги соат 01:30 Чилонзор тумани, Қатортол-Ал-Хоразмий кўчасига борган йигит бир қиз билан 600 000 сўм эвазига эрталабгача "бирга бўлиш"га келишган ва хонадонда у билан жинсий алоқа қилган. Йигит қиз билан гаплашиб уни таниб қолади. Орада бўлиб ўтган воқеалар эсланиб иккаласи торишиб қолади ва йигит қизни бўғиб ўлдиради. 

Суд залида айбдор айбига иқрор бўлди. 

"Онамдан сўкиб ҳақорат қилди. Қизнинг менга айтган сўзларидан қаттиқ ғазабим келиб, жаҳлим чиқиб кетди. Кейин уни бўғиб ўлдирдим. Жиноятни яшириш учун унинг юзини  целлофан билан ўраб, устидан изолента билан ўрадим. Қизни кондиционер қутисига унга тегишли бўлган нарса-буюмлар билан бирга жойлаштирдим. Қутини устидан скотч билан ўраб, такси чақирдим. Қутини уйнинг подъездидан ўзим судраб чиқдим. Мурдани "Бўзсув" каналининг қирғоғига олиб бориб, такси кетиб бўлганлигига ишонч ҳосил қилгач, мурда жойлаштирилган қутини канал қирғоғига ташлаб юбордим", - дейди.

Суд-тиббиёт экспертизасининг хулосасида жабрланувчининг ўлими "юқори нафас йўлларининг юмшоқ жисм билан беркилиши ва бўйин аъзоларининг сиқилиши оқибатида келиб чиққан механик асфикциядан" юз берганлиги кўрсатилган.

Суд ишида прокурор судланувчини жиноят кодексининг 97-моддаси 2 қисми "В" банди билан айбдор деб топишни ва 15 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради. 

Иш атрофлича кўриб чиқилиб, суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, судланиувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга 12 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартиб колонияларида ўташ белгиланди. Жазони ўтиш муддати 2022 йил 2 июндан бошлаб ҳисобланади.

Шарҳлар

⚡Чорвоқдан одам суяклари топилди (видео)

28.03.2023, 08:58

27 март куни телеграм-каналларда Чорвоқ сув омборида сув сатҳининг пасайиши оқибатида юзага чиқиб қолган одам суяклари акс этган видео тарқалди. Видео муаллифлари томонидан ушбу суяклар бу...
Истанбулда турк эркак ўзи билан бирга яшаб келган ўзбекистонлик 40 ёшли аёлни ўлдириб, бўлакларга бўлиб, музлаткичга солиб қўйди (виео)

24.03.2023, 19:56

Баҳчелиэвлерда ўзи билан бирга яшаган 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси Умида Тўлагановани тош билан ўлдириб, жасадини бўлаклаб, сўнг музлатгичга қўйган 61 ёшли Риза Белер қўлга олинди....
Истанбулда ўзбекистонлик эркак рашк сабаб аёлни пичоқлаб ўлдирди (видео)

15.03.2023, 12:05

Истанбулнинг Эсенюрт туманидаги турар жой кираверишида ўзбекистонлик аёл рашк туфайли севгилиси томонидан аввал калтакланди, кейин эса пичоқланди. Оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган аёл вафот...
Тошкентдаги 91-мактабда тренддаги қўшиққа видео олган директор ва ўринбосарлар огоҳлантирилди (видео)

14.03.2023, 13:50

Яккасарой туманидаги 91-мактабда директор ва унинг ўринбосарлари машҳур "За деньги да" қўшиғига қалбаки доллар сочган ҳолда олган ҳазиломуз видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан Яккасарой туман ҳокимлиги муносабат билдирди.  Маълум...
Об-ҳаво: Тошкент
+17.97°
Валюта курси
1