АсосийЖиноят

“Tracker”дан қарийб 9 килограмм гашиш топилди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

'“Tracker”дан қарийб 9 килограмм гашиш топилди'ning rasmi

Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида қарийб 9 килограмм гашиш моддаси мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳамда Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи ва контрабандасига қарши қаратилган тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир доирасида “Тошкент – Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган “Tracker” русумли автомобиль йўл-патруль хизмати масканида тўхтатилган.

Текширув жараёнида Фарғона шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган ва муқаддам Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик) билан судланган фуқаро бошқарувидаги транспорт воситаси кўздан кечирилган. Автомобиль салонидан ҳайдовчи шахсий истеъмоли учун сақлаб юрган 1,72 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланган.

Қўшимча текширув давомида эса автомашина юкхонасидан 8 килограмм 913 грамм гашиш моддаси топилиб, белгиланган тартибда расмийлаштириб олинган.

Терговга қадар текширувда аниқланишича, ушбу шахс мазкур гиёҳвандлик воситасини қўшни давлатдан Тошкент вилояти ҳудудига контрабанда йўли билан олиб кирган шахслардан қабул қилиб олган ва уни доимий яшаш манзилига олиб кетишни режалаштирган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '643 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилганлик ҳолати фош этилди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 05:16

    643 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилганлик ҳолати фош этилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Ўзбекистонда 8 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги биржа қоидалари бузилиши аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 02.06.2026 16:51

    Ўзбекистонда 8 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги биржа қоидалари бузилиши аниқланди

    Ўтказилган ўрганишлар давомида "Рақобат тўғрисида"ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 170-сон қарори талаблари бузилган ҳолатлар фош этилган.

    'Фарғонада 2 килограммдан ортиқ гашишни сотмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жиноят 02.06.2026 10:41

    Фарғонада 2 килограммдан ортиқ гашишни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Мудофаа вазирлиги ходими қизга шаҳвоний шилқимлик қилгани учун қамалди'ning rasmi

    Жиноят 02.06.2026 05:36

    Мудофаа вазирлиги ходими қизга шаҳвоний шилқимлик қилгани учун қамалди

    Суд ҳужжатларига кўра, эркак нотаниш қизни Оҳангарон шаҳрига олиб кетиш мақсадида ўз автомобилига миндирган.

    'Бир ойда 70,6 миллиард сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 02.06.2026 04:13

    Бир ойда 70,6 миллиард сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Маълум қилинишича, назорат тадбирлари давомида истеъмолчилар томонидан 31,8 миллион киловатт-соат электр энергияси ҳамда 6,3 миллион куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.

    'Тошкентда ўқитувчи икки кишини пичоқлаб ўлдиришда гумонланмоқда'ning rasmi

    Жиноят 01.06.2026 17:13

    Тошкентда ўқитувчи икки кишини пичоқлаб ўлдиришда гумонланмоқда

    Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми — қасддан одам ўлдириш билан жиноят иши қўзғатилган.