АсосийЖиноят

Фарғонада 2 килограммдан ортиқ гашишни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

'Фарғонада 2 килограммдан ортиқ гашишни сотмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

Фарғона вилоятида контрабанда йўли билан олиб кирилган гиёҳвандлик воситалари ҳамда кучли таъсир қилувчи дори препаратларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

Тадбир давомида Қўқон шаҳри ҳудудида ҳаракатланаётган Damas русумли автомашина тўхтатилган. Автомобилни Фарғона туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро бошқариб кетаётган бўлган.

Автомашина ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салонидан 2 килограмм 40 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ҳамда 5600 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаси топилган ва белгиланган тартибда мусодара қилинган.

Терговга қадар текширув жараёнида гумонланувчи мазкур гиёҳвандлик воситаларини Қирғизистон ҳудудидаги жиноий шеригидан қабул қилиб олгани ҳамда уларни Қўқон шаҳрида сотишни режалаштиргани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 246-моддаси, 251-1-моддаси ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мудофаа вазирлиги ходими қизга шаҳвоний шилқимлик қилгани учун қамалди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 05:36

    Мудофаа вазирлиги ходими қизга шаҳвоний шилқимлик қилгани учун қамалди

    Суд ҳужжатларига кўра, эркак нотаниш қизни Оҳангарон шаҳрига олиб кетиш мақсадида ўз автомобилига миндирган.

    'Бир ойда 70,6 миллиард сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 04:13

    Бир ойда 70,6 миллиард сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Маълум қилинишича, назорат тадбирлари давомида истеъмолчилар томонидан 31,8 миллион киловатт-соат электр энергияси ҳамда 6,3 миллион куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.

    'Тошкентда ўқитувчи икки кишини пичоқлаб ўлдиришда гумонланмоқда'ning rasmi

    Жиноят 01.06.2026 17:13

    Тошкентда ўқитувчи икки кишини пичоқлаб ўлдиришда гумонланмоқда

    Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми — қасддан одам ўлдириш билан жиноят иши қўзғатилган.

    '900 дона “Keto coffee mix” сотаётган фуқаро ушланди'ning rasmi

    Жиноят 30.05.2026 03:59

    900 дона “Keto coffee mix” сотаётган фуқаро ушланди

    Маҳсулотини 6 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган.

    'Фарғона ва Наманганда ноқонуний дори воситалари аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 29.05.2026 11:13

    Фарғона ва Наманганда ноқонуний дори воситалари аниқланди

    Фарғона ва Наманганда ўтказилган тезкор тадбирларда миллиардлаб сўмлик ноқонуний дори воситалари мусодара қилинди.

    'Жиззах ва Фарғонада коррупция ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 29.05.2026 11:09

    Жиззах ва Фарғонада коррупция ҳолатлари фош этилди

    Жиззах ва Фарғонада мансабдор шахслар пора олаётган вақтда ушланди.