АсосийJinoyat

Самарқандда “Микрокредитбанк” собиқ бош мутахассиси фирибгар сифатида қўлга олинди

'Самарқандда “Микрокредитбанк” собиқ бош мутахассиси фирибгар сифатида қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан “Микрокредитбанк” АТБ Жума филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, ушбу банк филиали собиқ бош мутахассиси Б.Н. фуқаро А.Х. билан ўзаро тил бириктириб, ҳужжатларни сохталаштириш орқали 15 нафар фуқарога 422 млн сўм микроқарз ва кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар