АсосийJamiyat

Тошкентда фуқарони Қозоғистонга ўқишга киритиб, кейин "ТошМИ"га "перевод" қилиб бермоқчи бўлган шахс ушланди

'Тошкентда фуқарони Қозоғистонга ўқишга киритиб, кейин "ТошМИ"га "перевод" қилиб бермоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

Миробод туманида ўқишга киритиб қўйишни ва ўқишни кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилмоқда. 

Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда,  муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Ф.Ж., фуқаро Ф.ни юқори танишлари ёрдамида қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетга ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини Тошкент тиббиёт академиясига кўчириб бериши эвазига 7 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар