АсосийDunyo

Путин Украинанинг қисман босиб олинган Херсон, Запороже, Донецк ва Луганск вилоятларида ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

'Путин Украинанинг қисман босиб олинган Херсон, Запороже, Донецк ва Луганск вилоятларида ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади'ning rasmi

 Владимир Путин Россия Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Украинанинг қисман босиб олинган тўрт вилоятида ҳарбий ҳолат жорий этиш ҳақидаги фармонни имзолаганини айтди. Бу ҳақда rbc ёзмоқда.
Ҳарбий ҳолат Донецк, Луганск, Запороже ва Херсон вилоятларида жорий этилган.
Россия Хавфсизлик Кенгаши йиғилиши бошида нутқи давлат телевидениеси орқали жонли эфирда намойиш этилган Путин, бу ҳудудларда қанча муддатга ҳарбий ҳолат жорий этилишига аниқлик киритмади.
Фармон тасдиқлаш учун Федерация Кенгашига юборилган.

Украинанинг қисман босиб олинган Херсон, Запороже, Донетск ва Луганск вилоятлари октябр ойи бошида Россияга қўшиб олинган эди. 30 сентябрь куни Президент Владимир Путин уларнинг қўшилиши тўғрисидаги шартномаларни имзолади, кейин эса Россия парламенти уларни мамлакат таркибига киритиш тўғрисида конституциявий қонунларни қабул қилди.
Бироқ, аннекция қилишга уриниш Украина армиясининг қарши ҳужумига сабаб бўлди, Путиннинг йиғилишда чиқишидан бир неча соат олдин эса Херсондан одамлар ва амалдорларни эвакуация қилиш ҳақида эълон қилинди.

    Бошқа янгиликлар