АсосийSiyosat

902,9 млн. долларни ташкил этган товар айланмаси, ўсиб бораётган юк ташиш ҳажми ёхуд афғонлар тинчлиги учун қўйилаётган қадам...

'902,9 млн. долларни ташкил этган товар айланмаси, ўсиб бораётган юк ташиш ҳажми ёхуд афғонлар тинчлиги учун қўйилаётган қадам...'ning rasmi

Хабарингиз бор, айни пайтда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонда бўлиб турибти

Давлат раҳбари Ашхобод халқаро аэропортида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Ботир Атдаев ва бошқа расмий шахслар томонидан кутиб олинди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 21 октябрь куни бўлиб ўтади. 

Ҳозир эса Ўзбекистоннинг Туркманистон билан алоқалари борасида баъзи фактларга тўхталиб ўтсак.

  • Сўнгги йилларда Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан яқин қўшничилик, очиқ ва ўзаро манфаатли муносабатларни фаол ривожлантириш бўйича жадал сиёсат олиб бормоқда – минтақа Тошкент ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши ҳисобланади.
  • Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти сифатида ўзининг биринчи хорижий ташрифини 2017 йил март ойида айнан Туркманистонга амалга оширгани икки томонлама алоқаларнинг устувор аҳамиятга эга эканини кўрсатади. Ташриф давомида тарихий ҳужжат – Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди.  
    Ўз навбатида 2022 йил 14-15 июль кунлари Сердар Бердимуҳамедовнинг минтақа даражасидаги биринчи давлат ташрифи Ўзбекистонга амалга оширилди. 
  • Туркманистон – Ўзбекистоннинг минтақадаги асосий савдо шерикларидан ҳисобланади. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, минерал ўғитлар, қурилиш материаллари, кимё ва тўқимачилик маҳсулотлари ва турли хизматларни экспорт қилади. Туркманистондан нефть маҳсулотлари, механик ускуналар, полимерлар ва бошқа кимёвий товарлар импорт қилинади. Ўзаро товар айланмаси 2021 йилда $902,9 млн.ни (+67,6%) ташкил этган. 
  • Транспорт-логистика алоқаларини глобал миқёсда қайта кўриб чиқиш шароитида Ўзбекистон ва Туркманистон икки мамлакатнинг транзит салоҳиятини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлган транспорт соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан манфаатдор.
    Туркманистон минтақада асосий транзит давлатлардан бири ҳисобланади – Ўзбекистон товарларининг катта миқдорини Эрон чегарасигача ва ундан кейин Форс кўрфази портларигача олиб ўтиш ушбу давлат ҳудуди орқали амалга оширилади. Бундан ташқари, томонлар “Ўзбекистон – Туркманистон – Каспий денгизи – Жанубий Кавказ” транспорт маршрути салоҳиятидан максимал даражада фойдаланиш бўйича ҳамкорликда ишламоқдалар.

    Икки мамлакат коммуникация тизимларини интеграция қилиш юкларни нафақат Ўзбекистон ҳудуди орқали Туркманистонга ва аксинча ташиш имконини беради, шу билан бирга Яқин ва Ўрта Шарқ бозорларига қисқа йўл орқали чиқишни таъминлайди.

    2021 йил якунига кўра, автомобиль транспортида халқаро юк ташиш ҳажми 17% ўсди.
     
  • Ўзбекистон ва Туркманистон Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришиш, афғон халқининг танлаган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўлини ҳурмат қилган ҳолда, унинг гуллаб-яшнаган мамлакатга айланишидан ўзаро манфаатдор.

    Бошқа янгиликлар