"UzAuto Motors"нинг пайвандлаш цехи ходими Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди

СПОРТ 21.10.2022, 15:33
"UzAuto Motors"нинг пайвандлаш цехи ходими Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди

Айни кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида “Armrestling“ спорт тури бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада 51 мамлакатдан 1 200 нафардан зиёд спортчилар орасида Ўзбекистон делегацияси таркибида "UzAuto Motors" АЖ Хоразм филиалининг пайвандлаш цехи ходими Йўлдошев Ярашбой мазкур нуфузли мусобақада муносиб иштирок этди ва фахрли 3-ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Йўлдошев 60 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашиб, бронза медали билан тақдирланди.  

"UzAuto Motors" АЖ жамоаси Йўлдошев Ярашбой ва унинг оила аъзоларини ғалаба билан муборакбод этади. Кейинги мусобақаларда Ўзбекистон байроғини шоҳсупанинг энг юқори чўққисига кўтаришда омад ва янгидан янги зафарлар тилайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1