АсосийJamiyat

Қашқадарёда оғайнисининг тўйига борган йигит машинасида "томоша" кўрсатди(видео)

'Қашқадарёда оғайнисининг тўйига борган йигит машинасида "томоша" кўрсатди(видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда оғайнисининг тўйига борган йигит "Нексия 3" машинасида "томоша" кўрсатгани акс этган видео тарқалди.

Вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича, тўй 2022 йил 18 октябрь куни Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида бўлган. Унда иштирок этган куёвнинг дўстларидан бири автомобилида йўлнинг қарама қарши томонидан ҳаракатланиб, ўзича ҳаммани "лол" қолдирган. 

Видео интернет тармоқларига жойлаштирилгач, "Нексия 3" машинаси жарима майдонига жойлаштирилган. Қоидабузарга Маъмурий жавобгарлик кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

    Бошқа янгиликлар