АсосийЖАМИЯТ

Ўзбек йигити янги балиқ турини кашф қилди

Фарғонада янги балиқ тури кашф қилинди. Бу ҳақда Фарғона давлат университети Зоология ва у...

'Ўзбек йигити янги балиқ турини кашф қилди'ning rasmi

Фарғонада янги балиқ тури кашф қилинди. Бу ҳақда Фарғона давлат университети Зоология ва умумий биология кафедраси мудири, олим Бахтиёр Шералиев маълум қилди. 

Янги кашф қилинган Сўх ялангбалиғи (Triplophysa daryoae) ҳақида энди Википедиянинг ўзбек, рус ва инглиз тилидаги версияларида ўқишингиз мумкин. Янги балиқ туримиз халқаро ахборот базаларини забт этишни бошлади, дейди олим ўз ижтимоий саҳифасида.

“Сизларни Фарғона водийсидан кашф қилинган янги балиқ туримиз билан таништиришга рухсат бергайсиз. Сўх ялангбалиғи —  (Triplophysa daryoae) Triplophysa daryoae Sheraliev, Kayumova & Peng, 2022”, — дейди Бахтиёр Шералиев. 

Маълум қилинишича, кашфиёт ҳақидаги мақола халқаро "Zookeys" журналида чоп этилган. 

“Ушбу тадқиқот ишини якунлашда ҳаммуаллифим Ёрқиной Қаюмованинг ҳиссаси катта бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, Ёрқиной опага ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Янги балиқ турини севимли қизим Дарё Шералиева шарафига "Triplophysa daryoae "деб номладим. У улғайгач, бу қароримдан ва унинг исми фан тарихига муҳрланганидан хурсанд бўлади деб умид қиламан”, — дея қўшимча қилди Бахтиёр Шералиев.

Янги тур Сўх эксклавидан оқиб ўтувчи Сўх дарёсида кашф  этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Килиан Мбаппенинг трансфер қиймати кескин пасайди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:46

    Килиан Мбаппенинг трансфер қиймати кескин пасайди

    Аввал у 200 миллион евро деб баҳоланган эди.

    'Ўзбекистон коррупция индексида 124-ўринни эгаллади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:21

    Ўзбекистон коррупция индексида 124-ўринни эгаллади

    Марказий Осиё давлатлари орасида энг яхши натижани Қозоғистон қайд этган.

    'Ўзбекистонда беш ойда 59 та йирик наркогуруҳ фаолиятига чек қўйилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:21

    Ўзбекистонда беш ойда 59 та йирик наркогуруҳ фаолиятига чек қўйилди

    Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар уюшган жиноятчилик ва наркожиноятчиликка қарши кураш бўйича тадбирлар изчил давом эттирилишини маълум қилди.

    'Сурхондарёда 45 миллион сўм қарз бериб, 128 миллион сўм талаб қилганлар ушланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:20

    Сурхондарёда 45 миллион сўм қарз бериб, 128 миллион сўм талаб қилганлар ушланди

    Аниқланишича, гумонланувчи биринчи ҳолатда 45 миллион сўм қарз учун 128 миллион сўм, иккинчи ҳолатда эса 50 миллион сўм қарз эвазига 140 миллион сўм қайтаришни талаб қилган.

    'Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати қандай бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:10

    Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати қандай бўлиши маълум қилинди

    Ҳаво ҳарорати ушбу кунларда аста-секинлик билан кўтарилиб, якшанба куни кундузи 34-37 даражагача етади.

    'Наманганда сойга чўкиб кетган 23 ёшли йигитнинг жасади топилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:09

    Наманганда сойга чўкиб кетган 23 ёшли йигитнинг жасади топилди

    Наманган вилояти Поп туманидаги дам олиш маскани ҳудудида жойлашган "Чодаксой" сойида чўкиб кетган 23 ёшли йигитнинг жасади топилди.