АсосийJinoyat

Қашқадарёда қамоқдаги маҳкум 500 млн сўм қалбаки пул таёрлаб, сотди (видео)

'Қашқадарёда қамоқдаги маҳкум 500 млн сўм қалбаки пул таёрлаб, сотди (видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Косон туманида яшовчи вақтинчалик ишсиз бўлган фуқаро Турдиевнинг кўп миқдордаги сохта сўм купюраларни яширин равишда муомалага киритмоқчи бўлаётгани ҳақидаги тезкор маълумот келиб тушади. 

500 миллин сўмлик қалбаки пулларни 125 миллион сўм миқдоридаги ҳақиқий пуллар эвазига савдолашиб, шартли харидорга 300 миллион сўмини кейинроқ етказиб беришни ваъда қилган ҳолда сохта купюраларнинг 200 миллионини 50 миллион сўм ҳақиқий пулга сотаётганда қўлга олинди.

Олиб борилган суриштирув ишларида фуқаро Турдиевга Косон туманида яшовчи Шарофов ва Қурбоновлар томонидан етказиб берилаётгани аниқланган ва давом эттирилаётган тезкор тадбирда улар ҳам қўлга  олинган. 

Бу икки фуқарога сохта пулларни Косон туманида бўлган ва 2020 йилда Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра озодликдан маҳрум этилиб, айни пайтда Қамаши туманидаги қамоқхонада жазо муддатини ўтаётган маҳкум Ғайбуллаев етказиб бергани маълум бўлди. Маҳкумни озодликка чиқишига 3 ой қолган бўлган.

Энг ачинарлиси у ўзи тайёрлаган сохта пулларни шерикларига етказиб беришда рафиқаси ва вояга етмаган фарзандидан фойдаланган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар