АсосийJamiyat

Келаётган ҳафтада Қуёш тутилиши кузатилади

'Келаётган ҳафтада Қуёш тутилиши кузатилади'ning rasmi

Шу йилнинг 25 октябрь куни Ер юзи аҳолиси қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири – қисман Қуёш тутилишини кузатиши мумкин. Ушбу тутилиш қисман Қуёш тутилиши ҳисобланиб, тутилишнинг тўлиқ фазасида Қуёш юзасининг деярли 82 фоизини тўсади. Қуёш тутилишининг умумий давомийлиги 4 соатдан ортиқроқ бўлиб, Ўзбекистонда унинг 2 соатдан зиёдроқ қисми кузатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси маълум қилди.

Ушбу астрономик ҳодисани Исландия ва Гренландия ороли, Африканинг шимоли-шарқий қисми, Европа, Яқин Шарқ, Ғарбий Сибир ва Ўрта Осиё мамлакатлари аҳолиси кузатиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг ҳамма ҳудудида қисман Қуёш тутилиши деярли бир хил катта фазада кузатилади. Максимум фазада Қуёш юзасининг 68% гача бўлган қисми Ой томонидан тўсилади. Қуёшнинг ботиб кетиши туфайли баъзи ҳудудларда тутилишнинг умумий давомийлиги амалда камроқ бўлади.

Ўзбекистон аҳолиси қуйидаги жадвал асосида тутилишни кузатишлари мумкин.

Ўзбекистоннинг йирик аҳоли масканлари учун қисман Қуёш тутилишининг баъзи тафсилотлари

Аҳоли яшаш масканлариТутилишнинг бошланиш вақтиТутилишнинг максимум вақтиТутилишнинг тугаш вақтиМаксимал фазаси (фоизда ва тутилиш катталигида*)

Тутилишнинг умумий

давомийлиги**

Тошкент15:2316:3417:3868% (0,75)2 соат 4 дақиқа
Нукус15:0816:2317:3368% (0,75)2 соат 25 дақиқа
Урганч15:1216:2717:3667% (0,74)2 соат 24 дақиқа
Навоий15:1516:2917:3668% (0,75)2 соат 21 дақиқа
Бухоро15:1916:3317:4066% (0,73)2 соат 20 дақиқа
Самарқанд15:2216:3517:4166% (0,73)2 соат 18 дақиқа
Қарши15:2416:3617:4264% (0,72)2 соат 18 дақиқа
Термиз15:2916:4017:4162% (0,70)2 соат 16 дақиқа
Жиззах15:2316:3517:3566% (0,73)2 соат 17 дақиқа
Гулистон15:2716:3917:4163% (0,70)2 соат 16 дақиқа
Андижон15:2716:3717:1667% (0,74)2 соат 13 дақиқа
Наманган15:2516:3617:2067% (0,74)2 соат 14 дақиқа
Фарғона15:2716:3717:1966% (0,73)2 соат 14 дақиқа
Қўқон15:2616:3717:2267% (0,74)2 соат 14 дақиқа
Зомин15:2416:3617:3366% (0,73)2 соат 16 дақиқа

Тутилиш катталиги – бу Қуёш диаметрининг Ой тономидан тўсилган қисми ҳисобланади.

Қуёшнинг ботиши туфайли тутилишнинг умумий давомийлиги амалда камроқ бўлади.

Қуёш тутилиши Тошкент вақти билан 15:23 да бошланиб, максимал фазаси 16:34 га тўғри келади. Шу пайтда Ой Қуёш юзасининг 68% ни тўсади ва бу вақтда Қуёшнинг горизонтдан баландлиги 21° ни ташкил қилади. Тошкент шаҳрида Қуёш тутилишининг умумий давомийлиги 2 соат 4 дақиқани ташкил этади. Соат 17:38 да Қуёш тутилиши якунланади, бироқ Қуёшнинг ботиш вақти 17:27 га тўғри келади.

Тутилиш фазаларининг Тошкент вақти бўйича бошланиш вақти

Тутилиш фазалариФоиздаТошкент вақтиҚуёшнинг горизонтдан баландлиги
Бошланиши0%25-октабр 15:2321°
Максимуми68%25-октабр 16:34
Тугаши0%25-октабр 17:270° (Қуёш ботади)

Қисман Қуёш тутилиши ҳақида қисқача маълумот

Қисман Қуёш тутилиши деб Қуёш юзасининг маълум бир қисми Ой томонидан тўсилиш ҳолатига айтилади. Қуёш тутилишининг қисман бўлиши Ой ва Қуёш марказларининг устма-уст тушмасдан тўсилиши билан изоҳланади.

    Бошқа янгиликлар