АсосийJamiyat

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди

'Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди'ning rasmi

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда "HUDUDGAZ POYTAXT" газ таъминоти филиали хабар бермоқда.

Унга кўра, Тошкентнинг Чилонзор, Сергели ва Янгиҳаёт туманларидаги газ ўчирилишига газ қувурларидаги носозликлар сабаб бўлган.

Сергели тумани, “Суғдиёна” маҳалласида бугун соат 10:00 дан “Меҳригиё”, “Ўзгариш”, “Ҳабибий”, “Саҳоват”, “Қипчоқ”, “Нурҳаёт”, “Дарё бўйи” маҳаллалардаги 9 479 та хонадонларда ҳамда ушбу манзиллардаги барча турдаги улгуржи ташкилотларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. 

Янгиҳаёт тумани “Ташаббус”, “Янги умид”, “Янги турмуш” “Хушнуд”, “Янгиҳаёт”, “Лутфикор”, “Гулшанобод”, “Чортоқ”, “Ибрат”, “Олчазор”, “Дўстлик” маҳаллаларидаги 13 929 та хонадонларда, “Спутник” 10-11-12-13-14-15-16-17-18-мазелардаги 1 580 та хонадонларда ҳамда ушбу манзиллардаги барча турдаги улгуржи ташкилотларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.

Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида жойлашган газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шу сабабли бугун соат 10:00 дан 18:00га қадар ушбу манзилдаги 18 та маиший хизмат кўрсатувчи улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

 Таъкидланишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, ушбу ҳудудларда табиий газ таъминоти қайта тикланади.

 

    Бошқа янгиликлар