Фарғонада маҳбусни қамоқдан чиқариб бериш учун 10 минг доллар талаб қилинди (видео)

ЖИНОЯТ 24.10.2022, 14:37
Фарғонада маҳбусни қамоқдан чиқариб бериш учун 10 минг доллар талаб қилинди (видео)

Фарғонада қамоққа олинган шахсни пул эвазига чиқариб беришни ваъда қилганлар қўлга олинди.

 Бу ҳақда хабар берган "Вазият 24" дастурига кўра, муқаддам судланган Д.Қ. ва У.М. олдиндан тил бириктириб, фуқаро Д.С.нинг тергов органи томонидан айбланиб, қамоққа олинган танишини чиқариб беришни ваъда қилган. Улар бу ишни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ишловчи мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиш эвазига фуқародан 10 минг доллар талаб қилган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Д.Қ. ва У.М. Қўқон шаҳар Туркистон кўчасида 10 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ушбу шахсларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Таъкидланишича, Д.Қ. уч нафар фуқародан жарима майдонларидаги машиналарни чиқариш, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш ва бошқа ҳаракатлари учун пул олгани юзасидан аризалар келиб тушган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1