АсосийJamiyat

9 ойда 34 млрд дан ортиқ маблағ истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди

'9 ойда 34 млрд дан ортиқ маблағ истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди'ning rasmi

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 2022 йил 9 ойи давомида фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 10777 та мурожаатлар келиб тушган. Бу ҳақда Федерация матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, мазкур ариза ва шикоятларнинг 10 087 таси яъни, 93,6 % ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 34 444 266 276 (ўттиз тўрт миллиард тўрт юз қирқ тўрт миллион икки юз олтмиш олти минг икки юз етмиш олти) сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Федерация ва унинг ҳудудий ижро органлари томонидан келиб тушган 72 та мурожаат асосида истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 1 989 315 487 (бир миллиард тўққиз юз саксон тўққиз миллион уч юз ўн беш минг тўрт юз саксон етти) сўм моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг катта қисми савдо соҳасига  4 853 та (жами аризаларнинг 45,0 %), табиий газ таъминоти 1086та (жами аризаларнинг 10,1 %), электр таъминоти соҳасига 980 та (жами аризаларнинг 9,1%), коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига 244та (жами аризаларнинг 2,3%), сув таъминоти соҳасига 373 та (жами аризаларнинг 3,5 %), хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига 357та (жами аризаларнинг 3,3 %), транспорт соҳасига 180 та (жами аризаларнинг 2,1 %), алоқа соҳасига 349 та (жами аризаларнинг 3,2 %), соғлиқни сақлаш соҳасига 231 та (жами аризаларнинг 2,1 %) ва бошқа соҳаларга 1784та (жами аризаларнинг 16,6 %) эса бошқа соҳаларга тўғри келади.

    Бошқа янгиликлар