1

"Бу фитнага ўхшайди" ПСЖ Мбаппе бўйича баёнот берди

СПОРТ 25.10.2022, 21:56
"Бу фитнага ўхшайди" ПСЖ Мбаппе бўйича баёнот берди

Франциянинг энг нуфузли нашрларидан бири Le Parisien ёзда ПСЖ ва Килиан Мбаппе ўртасида имзоланган уч йиллик шартномага кўра, клуб 23 ёшли футболчига умумий ҳисобда 630 миллион евро тўлашини ёзганди.

Клуб бу маълумотни инкор қилди.

"Пойтахт нашри томонидан кенг омма эътиборига ҳавола этилган ўйнчларимиздан бири ҳақидаги сенсацион мақолани маъқулламаймиз. Ушбу мақола эълон қилинган сана ҳам ўта шубҳали. Мақола Чемпионлар лигасининг муҳим учрашувидан бир неча соат олдин чиқарилди.

ПСЖ ҳеч қандай қўшимча баёнот бермайди. Ҳамма бўлажак баҳсга тайёрланмоқда", - дейилади клуб баёнотида.

Париж клуби Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи бешинчи турида Исроилнинг “Маккаби Хайфа” клуби билан беллашади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1