1

Наманганда 29 ёшли ХТБ ходими хотини кетиб қолгани учун ўзини осиб қўйди

ЖИНОЯТ 26.10.2022, 14:23
Наманганда 29 ёшли ХТБ ходими хотини кетиб қолгани учун ўзини осиб қўйди

Наманган вилоятининг Норин туманида турмуш ўртоғи қизлик уйига кетиб қолган фуқаро ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда "Darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Воқеа 21 октябрь куни соат 17:30 ларда Норин тумани, “Катта Ўлмас” МФЙда содир бўлган. Ушбу маҳаллада яшовчи 1993 йилда туғилган фуқаро С.Х яшаш хонадони қўйхонасининг тўсинига арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини-ўзи осиб, ўз жонига қасд қилган. 

С.Х. ўлимига турмуш ўртоғи қизлик хонадонига кетиб қолганидан кейин руҳиятида содир бўлган салбий ўзгариш ҳамда оилавий келишмовчиликлар сабаб бўлгани айтилмоқда. 

Унинг танасида тан жароҳатлари аниқланмаган. Туманлараро суд-тиббий экспертиза бўлимининг дастлабки маълумотида марҳум С.Х.нинг ўлими – бўйин аъзоларини сиртмоқ билан сиқилиши натижасидаги механик асфикциядан келиб чиққани, баданида бошқа тан жароҳатлари аниқланмагани кўрсатилган.

Маълум қилинишича, 1 фарзанднинг отаси бўлган С.Х олий маълумотли бўлиб, туман ХТБда мутахассис бўлиб ишлаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1