Ўзбекистонда давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолатининг 2022 йил 3-чораги якуний натижалари бўйича рейтинги эълон қилинди.
Унга кўра, рейтингда биринчи ўринни Марказий банк эгаллади. Шунингдек, иккинчи ўринда Адлия вазирлиги ва учинчи ўринда эса Давлат божхона қўмитаси турибди.
Умумий топ-20 талик рейтинг эса қуйидагича:
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки — 99,1 балл;
- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги — 97,9 балл;
- Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси — 97,6 балл;
- "Асака" акциядорлик тижорат банки — 95,5 балл;
- Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси — 95,2 балл;
- "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки — 95,1 балл;
- Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Халқ банки" — 94 балл;
- "Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик тижорат банки — 93,6 балл;
- "Алоқабанк" акциядорлик тижорат банки — 93,1 балл;
- "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банки — 92,4 балл;
- Навоий кон-металлургия комбинати — 92,3 балл;
- Наманган вилояти ҳокимлиги — 92,2 балл;
- Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги — 91,6 балл;
- "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси — 91,4 балл;
- Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги — 90,3 балл;
- "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти — 90,3 балл;
- Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати — 90,2 балл;
- Фарғона вилояти ҳокимлиги — 89,8 балл;
- "Ўзкимёсаноат" акциядорлик компанияси — 89,7 балл;
- Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги — 89.2 балл.
Маълум қилинишича, баҳолаш "Киберхавфсизлик маркази"нинг ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланган.