Эрон Европа Иттифоқига қарши санкцияларни кенгайтирди, дея ёзмоқда “РиаНовости”га таяниб, "Zamon.uz".
Теҳронинг янги санкциялари нишонига олинган шахслар орасида Европарламент депутатлари, Франция Миллий Ассамблеяси, Франция коммунаси раҳбари, Германиянинг “Bild” газетаси бош муҳаррирлари ва Европа Иттифоқида жойлашган нодавлат ташкилотлар раҳбарлари бор.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги санкция қўйилган юридик ва жисмоний шахсларни терроризм, зўравонлик, нафрат, инсон ҳуқуқларини бузиш, шунингдек, тартибсизликларни уюштиришни қўллаб-қувватлашда айблайди. Шунингдек, санкциялар ЕИ ҳаракатларига жавобан киритилгани қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқи Эрондаги норозилик намойишларини бостиргани учун 11 шахс ва тўрт ташкилотга нисбатан санкциялар жорий қилганди.






