1

Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпионатида муддатидан олдин ярим финалга чиқди

СПОРТ 27.10.2022, 15:16
Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпионатида муддатидан олдин ярим финалга чиқди

Айни кунларда Исландияда шахмат бўйича “World Fischer Random Chess Championship” жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазирлигининг хабар беришича, гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Нодирбек Абдусатторов 3 ва 4-турда мезбонлар вакили, исландиялик Хйёрвар Стэйн Гретарссонга қарши дона сурган ва ҳар иккала партияда ҳам ғалаба қозонган.

Шу тариқа, Нодирбек ўз ҳисобидаги очколар сонини 8 тага етказиб олди ва гуруҳ босқичи якунланишига 2 тур қолганда ярим финал масаласини ҳал қилди. Бугун шахматчимиз 5-турда Ян Непомняшийга қарши иккита ўйин ўтказса, 6-турда америкалик Уэсли Со билан ўйин кутмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1