1

Роналду яширинча 20 миллион евро олгани фош бўлди

СПОРТ 27.10.2022, 20:40
Роналду яширинча 20 миллион евро олгани фош бўлди

“Ювентус” раҳбарияти ўз сафида ўйнаган пайтида Криштиану Роналдуга 20 миллион евро атрофида пул бергани ва бу расмий молиявий ҳисоботларга киртилмагани фош бўлди, деб хабар берган La Gazzetta dello Sport газетаси.

Таъкидланишича, туринликлар португалиялик юлдуз билан махфий келишув қилиб, унга кўра, ўйинчи маошининг бир қисмини яширин тарзда тўлаб келган ва солиқ ҳамда молиявий ҳисоботларда бу миқдор яширилган.

Маълум бўлишича, 37 ёшли Роналду “Ювентус” сафида 2018-2021 йиллар давомида тўп тепиб, жами 134 та учрашувда 1010 та гол ва 22 та ассист муаллифи бўлган.

Айни пайтда “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилаётган футболчи яқинда Италия прокуратураси саволларига жавоб беришдан бош тортганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1