“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалининг берган хабарига кўра, бугун Юнусобод туманининг айрим жойларида газ таъминоти вақтинчалик ўчирилади.
Яъни Юнусобод тумани А. Темур, Шаҳрисабз ҳамда Истиқлол кўчалари кесишмасида жойлашган ер ости д-219 ммли ўрта босим газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган бўлиб, шу сабабли бугун соат 10:00 дан 17:00 га қадар “Ц” 4-мавзедаги 35 та кўп қаватли уйларда, Каблукова кўчасида ҳамда ушбу ҳудудлардаги 20 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шундан:
1. Нонвойхона-2 та
2. Умумий овқатланиш шохобчаси-6 та
3. Маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси-11 та
4. “Иссиқлик манбаи” ДУК-1 та.
“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчилардан узр сўрайди, дейилади хабарда.






