Илон Маск Twitter бошқарувини қўлга олди ва унинг топ-менежерларини ишдан бўшатди. Собиқ бош директор Параг Агравал ва молия директори Нед Сегал штаб-квартирани тарк этишди.
"Мен буни кўпроқ пул топиш учун қилмадим. Мен буни ўзим яхши кўрадиган инсониятга ёрдам беришга ҳаракат қилдим", - дея, микроблоглар хизматини сотиб олишга қарор қилгани сабабларини тушунтиришга ҳаракат қилди, дея ёзмоқда "meduza".
Унинг таъкидлашича, Twitter рухсат берувчи ҳудуд эмас, балки ҳар ким ўзи хоҳлаган нарсани, масалан, ёш ва тажрибага эътибор қаратган ҳолда, фильм ёки видео ўйинларни танлашда топа оладиган дўстона ва меҳмондўст платформа бўлади.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Илон Маск Twitter'ни 44 миллиард долларга ёки ҳар бир акция учун 54,20 долларга сотиб олиш ниятида эканлигини маълум қилган эди. Июль ойи бошида Маск компания унга ботлар сонини тахмин қилиш учун маълумот бермаганини айтиб, Twitter харидидан воз кечишини эълон қилди. Октябрь ойида Маск Twitter'га компанияни шартлар остида 44 миллиард долларга сотиб олиш бўйича келишувни қайтадан бошлашни таклиф қилди.
28.10.2022 04:11
"Мен буни инсониятга ёрдам бериш учун қилдим." Илон Маск Twitter'ни сотиб олди






